Муомалада мавжуд пул массасини самарали бошқариб доимий молиялаштириш асосини ва ҳар бир оилага очиладиган ҳисоб рақамлар орқали Республика иқтисодиётини рақамлар билан бошқариш тизимини яратиш

МАҚСАД, ИЛМИЙ ЯНГИЛИК ВА ИННОВАЦИОН ТАКЛИФЛАР

  • Иқтисодиёт фан сифатида ўз мавқеини йўқотиб иккинчи даражали,  натижаларини кўриб, қўл билан ушлаб бўлмайдиган  фанга айланиб қолди.
  • Ушбу фан янгиликлари жамият тараққиёти йўналишларини белгилаб берсада, бугун унинг келажагига эътибор сусайди.
  • Иқтисодчи олимларнинг илмий таклифларини ҳаётга тасдиғи учун тажриба ўтказиш ҳукумат даражасидаги масалага айланган.
  • Мақсадимиз  илмий таклифларимизни  математик ечимини топиб амалиётга жорий этишдан иборат.
  • Илмий янгилик икки йўналишдан иборат:

  1. Пул мультипликациясини инкор этиб бухгалтерия   ҳисобининг икки ёқлама ёзув тамоили асосида муомалада  мавжуд   пул массаси базасида макроиқтисодиётни  молиялаштиришнинг доимий манбасини назарий асослаш ва   ҳисоблаш;

  2. Ҳар бир оилага ҳисоб рақам очиб, уни иқтисодий бошқариш   йўли билан рақамли иқтисодни жорий этишнинг назарий   асосини яратиб амалий тартибини тажрибада кўрсатиб бериш.

Инновацион таклифлар юқорида келтирилган илмий янгиликларни амалий тадбиғи “Йўл харитаси”ни тузиб, бажарилишига институт олимлари билан қатнашиш.

 

Русский