Уч авлод учрашуви
📅 25-Aprel, 2024-yil 6:59

Бугун Механика ва математик моделлаштириш кафедраси профессори, Абу Райхон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, физика-математика фанлари доктори, таниқли механик олим, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Абдували Бегматович Бегматов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда таниқли олимлар, фан арбоблари, ЎзР ФА академиклари, кўплаб олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, ЎзР ФА Математика ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтлари олимлари, докторантлар ва талаба-ёшлар иштирок этди.