БУГУН ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИ ТЕРМА ЖАМОА АЪЗОЛАРИ УЧУН МУҲИМ УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

📅 27-Iyun, 2022-yil 17:26

Yangilik rasmi Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Математика Институти директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси академиги, Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Aюпов ҳамда Халқаро математика олимпиадаси(IMO)да иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси раҳбарлари ва аъзолари билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда математика фанининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, бошқа фанлар билан интеграцияси ва бу фаннинг келажаги ҳақида суҳбатлашилди. Шавкат Aюпов терма жамоа аъзоларига ўзларининг ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, зарурий маслаҳат ва кўрсатмалар берди. Ўқувчи-ёшларга келгусида илм-фан соҳасидаги фаолиятларига улкан зафарлар ва халқаро олимпиадаларда омад тилади.